Кириш кодлари
PIN ёки PIN2 коди
(4-8 рақам)
Булар сизнинг SIM картангизни рухсатсиз ишлатишдан
ҳимоя қилади ёки баъзи бир хусусиятларга кириш учун
талаб қилинади.
Қурилмангизни ёққанингизда, у PIN кодни сўрашини
ўрнатишингиз мумкин.
Агар SIM картангиз билан тақдим этилмаган бўлса ёки сиз
кодларни унутган бўлсангиз, хизмат провайдерига
мурожаат қилинг.
Агар сиз кодларини кетма-кет уч марта нотўғри
киритсангиз, сиз PUK ёки PUK2 коди билан кодни
блокировкадан очишингиз керак.
PUK ёки PUK2 коди
(8 рақам)
Булар PIN ёки PIN2 кодини блокировкадан очиш учун талаб
қилинади.
Агар SIM картангиз билан таъминлаб берилмаган бўлса,
хизмат кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.
Телефонни ёқиш
11
IMEI рақами
(15 рақам)
Бундан тармоқда ишлаётган қурилмаларни аниқлашда
фойдаланилади. Масалан, ҳамда ўғирланган
қурилмаларни блокировка қилиш учун рақамдан
фойдаланилиш мумкин.
IMEI рақамингизни кўриш учун *#06# рақамини теринг.
Қулф коди
(хавфсизлик коди)
(камида 5 рақам)
Бу қурилмангизни рухсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга
ёрдам беради.
Қурилмангизни сиз белгилаган қулф кодини сўрашини
ўрнатишингиз мумкин. Стандарт қулф коди 12345.
Кодни махфий тутинг ва қурилмангиздан алоҳида хавфсиз
жойда сақланг.
Агар кодни унутсангиз ва қурилмангиз қулфланган бўлса,
қурилмангизга хизмат кўрсатиш талаб этилади. Қўшимча
ҳақ олиниши ҳамда қурилмангиздаги барча шахсий
маълумотлар ўчирилиши мумкин.
Қўшимча маълумот учун Nokia Care шохобчасига ёки
қурилма дилерига мурожаат қилинг.