
Шахсий компьютердаги мусиқадан нусха олиш
Шахсий компьютерингизда сиз қурилма орқали тингламоқчи бўлган мусиқа
борми? Мусиқа коллекциянгизни бошқариш ва синхронлаштириш учун Nokia Ovi
Player ва USB маълумот узатиш кабелидан фойдаланинг.
1 Қурилмангизни компьютерга улаш учун мос келувчи USB маълумот
кабелидан фойдаланинг. Қурилмангизга мос келувчи хотира картаси
ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.
2
Медиани ўзатиш
-ни уланиш режими сифатида танланг.
3 Компьютерингизда Nokia Ovi Player-ни очинг. Кўпроқ маълумот учун Nokia Ovi
Player ёрдамига қаранг.
Баъзи мусиқа файллари рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) технологияси
билан ҳимояланган бўлиши мумкин, шу туфайли уларни биттадан ортиқ
қурилмада эшитиб тинглаб бўлмайди.