
Муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа огоҳлантиришлар
МУВОФИҚЛИК БАЁНОТИ
Шу билан NOKIA CORPORATION ушбу RM-640/RM-776 маҳсулоти 1999/5/EC Кўрсатмасининг муҳим талабларига ва
бошқа аҳамиятли шартларига мувофиқлигини эълон қилади. Мувофиқлик Баёнотининг нусхаси қуйидаги манзилда
жойлашган: http://www.nokia.com/phones/declaration_of_conformity/.
© 2011 Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Nokia, Nokia Connecting People, Ovi, Nokia Xpress print, Nokia Xpress audio messaging ва Navi - Nokia Корпорациясининг
савдо белгилари ёки рўйхатга олинган савдо белгиларидир. Nokia tune Nokia Корпорациясининг товуш савдо
белгисидир. Бу ерда кўрсатилган бошқа маҳсулотлар ёки компанияларнинг номлари уларнинг тегишли эгаларининг
савдо белгилари ёки савдо номлари бўлиши мумкин.
Ушбу ҳужжатнинг тўлиқ таркибини ёки унинг қисмини Nokia Corporationнинг аввалан ёзма рухсатисиз барча шаклда
такрорлаш, узатиш, тарқатиш ёки сақлаш тақиқланган. Nokia Corporation тўхтовсиз ривожланиш сиёсатини қўллайди.
Nokia Corporation ушбу ҳужжатда тавсифланган исталган маҳсулотга аввалан огоҳлантирмаган ҳолда исталган
ўзгартиришлар ва такомиллаштиришларни киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Includes RSA BSAFE cryptographic or security protocol software from RSA Security.
Java and all Java-based marks are trademarks or registered trademarks of Sun Microsystems, Inc.
Ушбу маҳсулот (i) шахсий ва нотижорий фаолият билан шуғулланувчи фойдаланувчи томонидан MPEG-4 Visual
стандартига мувофиқ кодлаштирилган маълумотдан шахсий ва нотижорий мақсадларда фойдаланиш учун ҳамда (ii)
лицензияга эга бўлган видео провайдери томонидан тақдим этилган MPEG-4 видеодан фойдаланиш учун MPEG-4
Visual патентлар тўплами лицензияси асосида тақдим этилади. Бошқа мақсадларда фойдаланиш учун лицензия
берилмайди ёки лицензия бериш кўзда тутилмаган. Қўшимча маълумотлар, шу жумладан реклама, ички ёки тижорий
мақсадларда фойдаланишга оид маълумотлар MPEG LA, LLC-дан олиниши мумкин. http://www.mpegla.com сайтига
қаранг.
Муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа огоҳлантиришлар
65

Амалдаги қонунчилик томонидан максимал даражада рухсат этилган доирада Nokia корпорацияси ёки уларнинг
ихтиёрий лицензиарлари маълумотларнинг йўқолиши ёки фойданинг бой берилиши, ёхуд кўрилган, тасодифий,
қўшимча ёки билвосиста зарарлар учун, улар нимадан келиб чиққанлигидан қатъи назар, жавобгар бўлмайди.
Мазкур ҳужжатнинг мазмуни "боридек" шартлари асосида тақдим этилган. Амалдаги қонунчилик талабларидан
ташқари, бошқа ҳеч қандай ошкора ёки кўзда тутилган кафолатлар, шу жумладан тижорат қиймати ва маълум мақсад
учун яроқлиликнинг ноошкор кафолатлари, лекин улар билан чекланмаган ҳолда, ушбу ҳужжатнинг аниқлиги,
ишончлилиги ёки мазмунига дахлдор эмас. Nokia Corporation ушбу ҳужжатнинг мазмунини исталган вақтда аввалдан
огоҳлантирмаган ҳолда қайта кўриб чиқиш ёки ўзгартириш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
Маҳсулотлар, хусусиятлар, иловалар ва хизматларнинг мавжудлиги ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин. Батафсил
маълумот учун Nokia дилерига ёки хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг. Ушбу қурилмада АҚШ ва бошқа
мамлакатларнинг экспорт қонунлари ва қоидалари таъсири остига тушувчи буюмлар, технологиялар ёки дастурлар
бўлиши мумкин. Қонунга қарши ҳаракат қилиш тақиқланади.
Сизнинг қурилмангиз билан бирга таъминланган учинчи тoмoнларнинг амалий дастурларининг фаoлияти, кoнтeнт
ёки oхирги фoйдаланувчисини қўллаб-қувватлаши учун Nokia кафoлат бeрмайди ёки жавoбгарликни ўз зиммасига
oлмайди. Амалий дастурни ишлатишда сиз шу амалий дастур бoрлигича тақдим этилишини тан oласиз. Сизнинг
қурилмангиз билан бирга таъминланган учинчи тoмoнларнинг амалий дастурларининг фаoлияти, кoнтeнт ёки oхирги
фoйдаланувчисини қўллаб-қувватлаши учун Nokia ҳеч қандай баёнот ва кафoлат бeрмайди ёки жавoбгарликни ўз
зиммасига oлмайди.
FCC/ INDUSTRY CANADA ТЕГИШЛИ ОГОҲЛАНТИРИШ
Сизнинг қурилмангиз телевидение ёки радио шовқинларига олиб келиши мумкин (масалан, қабул қилувчи асбобга
яқин масофада телефонни ишлатганда). Бундай шовқинни бартараф қилишнинг иложи бўлмаса, FCC ёки Industry
Canada сиздан телефондан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Сизга ёрдам керак бўлса маҳаллий
хизмат кўрсатиш шаҳобчасига мурожат қилинг. Ушбу қурилма FCC Қоидаларининг 15 қисмига ва Industry Canada
лицензия имтиёзлари RSS стандарт(лари)га жавоб беради. Ушбу қурилмадан қуйидаги иккита шарт мавжуд бўлганда
фойдаланиш мумкин: (1) Бу қурилма зарар етказувчи шовқинга олиб келмаса, ва (2) ушбу қурилма ҳар қандай кирувчи
шовқинларни, шунингдек қурилманинг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин бўлган шовқинларни қабул қилса. Nokia
томонидан ошкора тасдиқланмаган ҳар қандай ўзгаришлар ва шакл ўзгартиришлари фойдаланувчининг шу асбобдан
фойдаланиш ҳуқуқини бекор бекор қилиши мумкин.
Модел рақами: C3–01/C3–01.5
/Масала 2.0 UZ-CYR
66
Муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа огоҳлантиришлар