
Башоратли матн киритиш усули
Ўрнатилган луғат рақамли тугмачаларни босишингиз билан сизга сўзларни
таклиф қилади. Шунингдек, ўзингизнинг сўзларингизни луғатга қўшишингиз
мумкин.
Сўз ёзиш
Рақам тугмаларини босинг (2-9). Ҳар бир ҳарф учун ҳар бир тугмачани бир марта
босинг.
Сўзни тасдиқлаш
Курсорни олдинга суринг ёки бўшлиқни қўшиш учун 0-ни босинг.
Тўғри сўзни танлаш
Агар таклиф қилинган сўз нотўғри бўлса, *-ни такроран босиб рўйхатдан керакли
сўзни танланг.
Луғатга сўзни қўшиш
Агар ? сўздан кейин пайдо бўлса, сиз ёзишни истаётган сўз луғатда мавжуд эмас.
Сўзни луғатга қўшиш учун
Ҳрфм.-ҳ.
-ни танланг. Сўзни анъанавий матн киритиш
усулидан фойдаланиб киритиб,
Сақлаш
-ни танланг.
Мураккаб сўз ёзиш
Сўзнинг биринчи қисмини ёзинг ва сўзни тасдиқлаш учун курсорни олдинга
суринг. Сўзнинг кейинги қисмини ёзинг ва қайтадан тасдиқланг.